Суперлига 22-турида ўз уйида «Сурхон» билан дуранг ўйнаган «Нефтчи» клуби бош мураббийи Виталий Левченко дуранг, Тўраев, грузиялик легионерлар, ёшлар ва Тошмирзаев ҳақида фикр билдирди.
«Ўйин тўлиқ бизнинг устунлигимизда ўтди. Худудларда ва вазиятлар яратишда устунроқ эдик. Аммо, вазиятларда якуний нуқтани қўядиган ўйинчи топилмади. Гол уриш учун етарли вазиятлар яратдик. Аммо, вазиятларни голга айлантира олмадик. Сифат бўйича икки жамоа яхши ўйин кўрсатди», - деди Левченко.
«Лутфулла Тўраевнинг кичик жароҳати бор. Уни тушириб таваккал қилишни истамадик».
«Грузиялик футболчилар ҳозирча машғулотларда биз кутган даражани кўрсата олишмаяпти. Микроциклда уларни кузатиб бораяпмиз. Майдонга нега тушмаганини уларнинг ўзидан сўраш керак. Ким ўйинга тайёр бўлса майдонга тушади, албатта».
«Ёшлар терма жамоаси сафида майдонга тушиб қайтган футболчиларда чарчоқ мавжуд. Уларни ҳозир майдонга тушириб таваккал қилишни истамадик. Жисмоний ҳолатларини яхшилашлари керак»
«Билолхон Тошмирзаев ҳозир жамоамиз даражасига мос ўйин намойиш этаяпти. Талабларни бажараяпти ва шу боис майдонга тушаяпти. Қолиш-қолмаслиги ўзига боғлиқ».