"Барселона" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Дортмунднинг "Боруссия"си ўрнига "Блэкберн Роверс"га ўтшиши мумкин бўлган жамоадоши Роберт Левандовскини масхара қилди.
"Балки, агар сен "Блэкберн Роверс" билан шартнома имзолаганингда аллақачон "Олтин тўп"га эга бўлар эдинг", - дея Гюндоган жамоадошига ҳазил қилган.
Ҳар икки футболчи аввалроқ Дортмунднинг “Боруссия” клубида бирга ўйнашган. Левандовски 2010 йилда Польшанинг "Лех" клубидан "Блэкберн Роверс"га ўтиш имкониятини жиддий кўриб чиққан, аммо барибир Бундеслигани танлаган эди.