Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске миллий чемпионатнинг 17-турида "Реал"нинг "Малага"га қарши ўйинида мадридликлар устози Жозе Моуриньонинг Икер Касильясни заҳирада қолдирганлиги борасида фикрини билдирди.
"Икер 10 йилдан буён клубда ўйнапти. Касильяс - "Реал"нинг фахри. У ўсмирлар жамоасидан то асосий жамоагача катта йўлни босиб ўтди. Икернинг хизматларини эслаш керак. У - клубнинг тимсоли", - дейди дель Боске.