Машҳур собиқ ҳужумчи Крис Саттон Англия чемпионатининг жорий мавсумида қайси клублар чемпионлик учун кураш олиб боришини айтиб ўтди.
“Ливерпуль” чемпионлик учун давогар. Улар янгиланган ўрта чизиқ ва жуда яхши ҳужумга эга. Ўйлайманки, Юрген Клопп шогирдлари олтин учун курашда Лондоннинг "Арсенал"ига қараганда "Манчестер Сити"га жиддийроқ рақиб бўлишади", - дея Криснинг сўзларини келтиради Liverpool Echo.
АПЛнинг 9 туридан сўнг “Манчестер Сити” 21 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Ливерпуль” эса ўз навбатида 20 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.