"Ньюкасл" ҳужумчиси Каллум Уилсон 2023 йилги "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди.
"Холанднинг ўтган мавсумда қилган ишларини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Агар сиз халқаро футболни олиб қўйиб, статистикани таққосласангиз, Холанд мукофотни қўлга киритиши керак. Биринчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Мессини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Бу катта омил, аммо клуб даражасида у Америкада, Холанд эса Премьер-лигада ўйнайди”, деди Уилсон.
Аввалроқ Лионель Месси “Олтин тўп” соҳиби бўлгани ҳақида матбуотга маълумот сиздирилган эди. У фаолиятидаги саккизинчи "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин.