Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Ўзбекистон U19 терма жамоасига Алексей Евстафеев бош мураббий этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

1995 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасига Алексей Евстафеев бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда 26 декабрь куни ЎФФ Терма жамоалар марказида бўлиб ўтган йиғилишдан сўнг маълум бўлди.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 2013 йилда навбатдаги Осиё чемпионатига саралаш баҳсларида иштирок этади. 2014 йилда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун бўладиган баҳсларга 1995 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоасига, ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга бўлган таниқли мутахассис – Алексей Евстафеев устозлик қилади. Айни вақтда «Бунёдкор» футбол академиясида ҳам фаолият олиб бораётган Александр Мочинов эса терма жамоага катта мураббий этиб тайинланди.

2014 йилги U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига ҳали қуръа ташланмаган, мусобақанинг финал босқичи ўйинлари қаерда ўтказилиши ҳам, ҳозирча, номаълум.

Алексей Евстафеев мураббийлик фаолиятини Иккинчи Лиганинг «Қибрай» жамоасида бошлаган бўлиб, 2002 йилдан «Пахтакор» футбол академиясида фаолият олиб боришни бошлаган. 2007 йилдан эса 1994 йилда туғилган ўсмирлардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини шакллантиришга киришиб, 2010 йили Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларида финалгача, 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида чорак финал босқичига қадар етиб борган. Шунингдек, 2011 йилдан Алексей Евстафеев Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасида бош мураббийи Аҳмаджон Мусаевга ёрдамчи этиб тайинланган, орадан бир йил ўтиб терма жамоа билан биргаликда Туркияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги 2014 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган. Янги тайинланувга қарамай, Евстафеев Мусаев жамоасидаги фаолиятини давом эттиради.

Бундан ташқари, Евстафеев 1991 йида туғилган футболчилардан 2012 йилда ташкил этилган Ўзбекистон U-22 терма жамоасига ҳам бош мураббий этиб тайинланган эди. Терма жамоа унинг қўл остида саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, 2014 йилнинг январь ойида Уммонда бўлиб ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган эди.

36 ёшли Александр Мочинов футболчилик фаолияти давомида «Чилонзор», «Насаф», «Машъал», «Сўғдиёна», «Металлург», «Навбаҳор», «Тараз» (Қозоғистон), «Шўртан» каби жамоаларда тўп сурган. 2009 йилдан «Бунёдкор» футбол академиясида мураббийлик фаолиятини бошлаб, 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этган Тошкентнинг «Оқтепа» клуби бош мураббийи вазифасида ишлаган. 2011 йилдан эса Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ёшлар жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:05, 26.12.2012.
Ўқилди: 5387 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.