Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Украина терма жамоасининг собиқ футболчиси жамоадошини ўлдиришга тайёр эканлигини билдирди

Баҳо:
+ | -

Украина терма жамоасининг ва Киевнинг "Динамо" клубининг собиқ футболчи Александр Алиевнинг сўзларига кўра, у ҳатто "Зенит" мураббийлар штаби аъзоси Анатолий Тимошчукни ўлдиришга ҳам тайёр. Ўз вақтида Алиев ва Тимошчук Украина терма жамоасида бирга ўйнашган.

"Ўйлаб ўтирмасдан уни ўлдирардим. Бу хорижда содир бўлиши ва мен қамоққа тушишим ачинарли" - деди Алиев украиналик журналистга берган интервьюсида.

Алиев Россияда ишлаётган Тимошчукни сотқин деб билишини қайд этди.

Айтиш жоизки, аввалроқ Украина футбол ассоциацияси Анатолий Тимошчукни Украина футболи тарихидан том маънода ўчириб ташлаганди. Тимошчук ҳатто мураббийлик лицензиясидан ҳам маҳрум қилинган ва у Спорт арбитраж судига мурожаат қилган.

Киритилди: 15:42, 26.10.2023.
Ўқилди: 1400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.