Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Арсенал"нинг собиқ ҳимоячиси Сократис Папастатопулос билан вақтинчалик шартнома имзоламасликка қарор қилди. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, дастлаб мюнхенликлар клуби раҳбарияти грециялик ҳимоячи билан ҳамкорлик қилишга бел боғлаган. Бироқ, орадан бироз вақт ўтгач, "Бавария" раҳбарлари мос футболчи сотиб олиш учун қишки трансфер ойнасигача кутишга қарор қилишди.
Сократиснинг охирги жамоаси "Олимпиакос" эди. Ҳимоячи жорий йилнинг 1 июлидан эркин агент саналади. Ўтган мавсумда Папастатопулос Греция жамоаси сафида барча турнирларда 31 ўйин ўтказиб, иккита гол урган.
Transfermarkt порталига футболчининг тахминий нархи 800 минг еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ, журналист Фабрицио Романо Сократис Испаниянинг "Бетис" жамоаси билан шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабар берганди.