Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Goal.com: Кўзгуда Вьетнам

Баҳо:
+ | -

Вьетнам миллий чемпионатининг 2012 йилги мавсуми қизиқарли кечган бўлса-да, терма жамоа AFF Suzuki cup мусобақасида муваффақиятсизликка учради.

Кириш
Вьетнам V-лигасида "Дананг" клуби драматик тарзда чемпионликни қўлга киритди. Фан Тан Хунг бошчилигидаги терма жамоа эса AFF Suzuki cup-2012да гуруҳдан чиқа олмади. Жамоа 1та дуранг ва 2та мағлубиятга учрашдан ташқари, 2та гол уриб, ўз дарвозасидан 5та гол ўтказиб юборди.

Терма жамоалар
Умуман олганда, 2012 йил Вьетнам терма жамоаси учун омадли бўлмади. Германиялик мутахассис Фалько Гётц терма жамоа билан Жануби-Шарқий Осиё ўйинларида иштирок этганидан кейин унинг ўрнига "Ханой" бош мураббийи Фан Тан Хунг терма жамоани қабул қилб олди. Шу тариқа, Вьетнам терма жамоасини сўнгги 17 йил ичида илк марта маҳаллий мутахассис қабул қилиб олди.

Аммо 52 ёшли мутахассиснинг фаолияти ҳам узоққа чўзимади. AFF Suzuki cup-2012даги салбий иштирок туфайли у ҳам истеъфога чиқарилди. Муваффақиятсизликнинг сабаби сифатида жамоада бирдамлик йўқлиги таъкидланди. Вьетнам футбол федерацияси эса терма жамоада ислоҳот ўтказилишини маълум қилди. Агар федерация жиддий ўзгаришларга қўл урса, Вьетнамнинг машҳур футболчилари терма жамоага бошқа таклиф этилишмаса керак.

Эркаклардан фарқли ўлароқ аёллар терма жамоаси AFF чемпионатида ғолиблик кубогини бошлари узра баланд кўтаришди. Бу уларнинг ушбу мусобақадаги иккинчи чемпионлиги бўлди.

Миллий чемпионат ва кубок
2012 йилда V-лигани бошқариш тизимида ўзгаришлар юз берди. ВФФнинг розилиги билан VPF компанияси чемпионатни ташкил қилмоқда. Лигада муаммолар бўлишига қарамай, қизиқарлилик бобида аввалги мавсумлардан яхшироқ ўтди. Бирданига 3та клуб энг сўнгги тургача чемпионлик учун кураш олиб боришди. Чемпионликни қўлга киритган "Дананг" ва Вьетнам кубогига эга бўлган "Сайгон Танхуан " клублари келаси йили ОФК кубоги мусобақасида иштирок этадиган бўлишди.

Миллий чемпионатда молиявий муаммолар бор. Аммо келгуси мавсумда жиддий ўзгаришлар юз берадиган бўлса, Вьетнам футболида ҳам ривожланиш бўлиши мумкин.

Йил ўйинчиси — Кесли Алвеш ("Сайгон Танхуан")
Бундан бир йил аввал "миллийлаштирилган" Кесли Алвеш мамлакатнинг энг яхши футболчиси сифатида гавдаланди. Якунланган мавсумда келиб чиқиши бразилиялик бўлган футболчи 15та гол уришга муваффақ бўлди. У "Сайгон"га мамлакат кубогини қўлга киритишга ва чемпионатда 3-ўринни эгаллашга ёрдам берди.

Кесли V-лиганинг энг яхши ҳужумчиси ҳисобланади. Ҳар бир Вьетнам клуби уни ўз сафида кўришни истайди. Аммо Алвеш Вьетнам терма жамоасида тўп суришдан бош тортди. У Вьетнам терма жамоасининг ҳужумдаги муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бериши мумкин эди.

Йил лаҳзаси
AFF Suzuki cup-2012даги муваффақиятсизлик туфайли ўзгаришларнинг юз бериши

Терма жамоа AFF Suzuki cup мусобақасининг дастлабки турида Лин Чжининг голи эвазига Мьянма билан ўйинда дурангга эришган бўлса, Филиппин (0:1) ва Таиланд (1:3)га ютқазиб қўйди. Катта умидлар боғланган ҳужумчи Ле Конг Вин 2та ўйинда дарвозаларни ишғол қила олмагани учун Таиланд билан ўйинда захира ўриндиғида қолдирилди.

2008 йили AFF Suzuki cup чемпионлигини қўлга киритган Вьетнам учун бу натижа мусобақа тарихидаги (1196 йилдан буён ўтказилади) энг ёмон натижа бўлди. V-лигадаги молиявий муаммоларни инобатга оладиган бўлсак, ушбу мавсум мамлакат футболи учун энг ёмони бўлди десак ҳам бўлади.

2013 йил учун мақсадлар
Ҳар сафар янги йил келиши билан вьетнамликлар янги умидлар қилишади. Мухлислар терма жамоанинг Осиё кубоги-2015 саралаш босқичида яхши иштирок этишини кутишмоқда. Улар Ўзбекистон, БАА ва Гонконг терма жамоалари билан бир гуруҳда иштирок этишади.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 16:35, 26.12.2012.
Ўқилди: 5644 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.