Кириш Регистрация

Жамшид Саидов: «Сон жиҳатдаги устунликдан фойдалана олмадик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 23-туридан ўрин олган «Олимпик» – «Қизилқум» (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Афсуски, ёмон ҳаракат қилдик. Бир ярим тайм майдонда сон жиҳатдан устун бўлиб, имкониятдан фойдалана олмадик. Мезбонлар жуда яхши ҳимояланишди ва биз ҳимояни ёриб ўтолмадик. Таркиблар тенглашгач, бироз ваҳима бошланди. Сўнги учрашувларда кўрсатган ўйинимизни намойиш қила олмадик.

Балки, рақиб бир киши кам бўлиб қолганида уларни менсимаслик содир бўлдими, бу ҳолатни кўриб чиқамиз. Марказда тўп тепган Ифеанйи ҳамда Раҳматовнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлмади. Айниқса, Муродбек киришиб кета олмади. Унинг саломатлигида муаммолар бор ва шу сабабли захирага олдим. Бизда ҳам, «Олимпик»да ҳам ҳали учрашувлари бор. Суперлигада қолиш учун охиригача ҳаракат қиламиз”, – деди Саидов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:52, 26.10.2023.
Ўқилди: 995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.