Франциялик собиқ футболчи Патрис Эвранинг фикрича, италиялик дарвозабон Жанлуиджи Доннарумма 2021 йилда «Милан»ни тарк этиб, «ПСЖ»га ўтиши нотўғри қарор бўлган. Эвранинг сўзларига кўра, Доннарумма ўзини ҳурмат қилган ва севган жойда қолиши керак эди.
"Мен ўтмишни муҳокама қилишни ёқтирмайман, лекин Доннарумма "Милан"да қолиши керак эди. У ҳамма уни яхши кўрадиган, ҳамма нарса муваффақиятли бўлган муҳитда эди. Аммо Парижда уни танқид қилишади. У ўзини ноқулай ҳис қилмоқда", - деди Эвра.