«Ньюкасл Юнайтед» бош мураббийи Эдди Хау «Боруссия Дортмунд» футболчиси Феликс Нменча ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.
«У биз қидираётган ва ўйин услуби ёқадиган футболчилардан бири. Аммо ҳозир у »Дортмунд« футболчиси. Айнан шу нарса бизни бошқа вариантларга ундайдими? Менимча, бу аниқ эмас. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Кўп нарса сиз ўйлагандек осон эмас», — дейди инглиз мутахассиси.