Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Интер" Тюрамнинг агентига 8 миллион евро тўлаб берган

Баҳо:
+ | -

“Интер” шу ёзда “нерадзуррилар” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган Маркус Тюрамнинг агентига 8 миллион евро тўлаган. Бу ҳақда Николо Скира хабар бермоқда.

Tuttosport хабарига кўра, Тюрамнинг "Интер"даги йиллик маоши 7,7 миллион евро (солиқлар тўланганидан кейин 6 миллион). Шартномада натижага эришиш ва маълум миқдордаги ўйин ўйнаш учун бонуслар ҳам назарда тутилган.

Ўтган мавсум охирида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си билан шартномаси тугаганидан сўнг Маркус эркин агент сифатида "Интер"га ўтди. Янги жамоасида франциялик футболчи дастлабки 12 учрашувда 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:28, 27.10.2023.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.