«Ал-Дуҳаил» мураббийи Кристоф Галтье Роналду ҳақида гапирди.
«Криштиану Роналду билан тўқнаш келганингизда, сиз кўп нарса қила олмайсиз. У иккита чиройли гол урди.
Уни таърифлашга сўзим йўқ. Унинг 38 ёшида қилган ишлари ғайриоддий. Криш ҳали ҳам дунёнинг энг яхши футболчиси», – деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ОЧЛ 3-турида «Ал-Дуҳаил» дарвозасига иккита гол урди ва бир голга узатмани амалга оширди. Унинг жамоаси 4:3 ҳисобида зафар қучди.