Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

"Тоттенхэм" Харри Кейнсиз яхшироқ жамоага айландими?

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" мухлислари ҳозир жуда ҳам хурсанд. Уларнинг суюклилари 2023/24 йилги мавсумни фантастик даражада бошлади. Аммо ёзда жуда камчилик "шпорлар"дан бундай нарсаларни кутганди. Негаки, бу жамоа ўтган мавсумни сўнгги 14 йилдаги энг ёмон натижа билан тугатди. Антонио Конте ишдан кетиб, ўрнига Кристиан Стеллини қолди. Мавсум якунлангач эса, Харри Кейн жамоа билан хайрлашиб, "Бавария"га ўтди. Шунча муаммоларга қарамасдан, "Тоттенхэм"нинг қайтиши жуда тез рўй берди. Тўғри, бу жамоа лига кубоги турнирини эрта тарк этди. Аммо Жозе Моуриньодан кейин илк бор бу клуб Постекоглу даврида барқарор натижалар қайд этмоқда. Шундай бир пайтда, кўпчиликда савол туғилиши табиий – ҳақиқатдан ҳам "Тоттенхэм" Кейнсиз яхшироқ жамоага айландими? Қуйида шу саволга жавоб излаб кўрамиз.

Конте ва Моуриньо даврида жамоа Кейнга қанчалик боғлиқ эди?

"Тоттенхэм" раҳбарияти 2019 йилда Почеттинони ишдан бўшатаётганида кўп нарсаларни билмасди. Аргентиналик мутахассис билан клуб ўзининг ҳужумкор услубини ҳам йўқотди. Жамоа услубияти Моуриньо, кейинчалик эса Контенинг қарши ҳужум фалсафаси остида қайта қурилди. Бу мураббийлар ҳимоявий футбол тарафдорлари эди. Аммо ҳимояни биринчи ўринга қўйиш наф бермади. Масалан, Почеттинонинг сўнгги мавсумида "шпорлар" 39 та гол ўтказиб юборган бўлса, бу миқдор йилдан-йилга фақат ошиб борди ( 4 йилда мос равишда 47, 45, 40, 63). Сўнгги йилдаги 63 та гол бу даҳшатли кўрсаткич. Ваҳолангки, xG бўйича жамоа фақат 52 та гол ўтказиши керак бўлган. Бу дегани, йўқ жойдан гол қўйиб юбориш кучайиб кетган. Кейн ўтган мавсумда 30 та гол уриб, жамоани саккизинчи ўринда сақлаб қолганди. "Тоттенхэм" кутилган голлардан 12 та кам урган. Бу эса жамоанинг вазиятларни қанчалик кўкка совурганини англатади. Хуллас, Кейни бор бўлса ҳам, на Моуриньо, на Конте даврида клуб юксалмади. Натижа гапирадиган жойларда "шпорлар"нинг омади кулмаяпти...

Кейн кетганидан бери Постекоглу жамоани қай даражада ўзгартирди?

Постекоглу қўлида жамоанинг ҳар бир қаричи ислоҳ қилинди десак, муболаға бўлмайди. Ҳозир уларда янги дарвозабон бор. Гульельмо Викарио, ҳархолда ўз дарвозасини ўзи ишғол қилмайди. Масалан, ўтган мавсумда Льорис хатолари сабабли "Тоттенхэм" 4 та гол ўтказиб юборган.
Энг катта ўзгариш қанотларда қилинди. Контенинг услубидан фарқли равишда ҳозир икки қанот ҳимоячилар бўлмиш Дестини Удожи ва Педро Порролар асосан майдон маркази ва ҳужум чизиғида пайдо бўлмоқда. Бу нарса ҳужумкор футболчиларга каттароқ ҳудудлар очишда қўл келади. Масалан, мана шу омил сабабли Биссума ва Меддисонлар ҳужумчиларга тўпларни янада аниқ етказиб бериш имконига эга бўлди. Пап Матар Саррнинг рақиб жарима майдонида пайдо бўлиши эса қарши томон ҳимоясида тартибсизлик келтириб чиқаришда ёрдам беради. Натижада, умумжамоа яна гол уришни "ўрганиб олди". Олдинги йилларда гол борасида фақатгина Кейн ва Сонга суянилар эди холос. Ҳозир майдон марказида олдинлари Сон ва Кейн яратадиган вазиятлар Меддисон томонидан амалга оширилмоқда. Шу сабабли, "Тоттенхэм" яна АПЛдаги энг хавфли жамоалардан бирига айланди. Бекорга етакчилик шу жамоанинг қўлида эмас. Постекоглу нима қилишни яхши билади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 11:56, 28.10.2023.
Ўқилди: 1139 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8307]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6012]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2802]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2603]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2077]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2012]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1830]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1750]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1726]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1703]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик