"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятининг кўп қисмини ўйнаган "Барселона"га бўлган муносабати ҳақида гапирди.
“Албатта, мен “Барселона”ни кузатиб бораман. Бу мен севадиган севадиган клуб. Уларда ажойиб жамоа бор. Улар бу Чемпионлар лигаси учун курашишга тайёр. Улар унвонга номзод эканига шубҳа қилмайман. Фақат уларга ортиқча босим ўтказишнинг ҳожати йўқ», - деди Месси Mundo Deportivo билан суҳбатда.
30 октябрь куни Франциянинг France Football газетаси томонидан ўтган мавсум учун тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Овоз бериш натижаларига кўра, "Олтин тўп" мукофотини "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси қўлга киритди.