Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси душанба куни «Олтин тўп»ни олди.
Футболчи ўз фикрини берар экан, кўп йиллик ўйинларидан сўнг «Барселона»ни эслади.
«Барселона»ни тарк этганимда аччиқ таъмни ҳис қилдим ва бу менга ёқмади. Мен бу ҳикоянинг охирини ўзгартирмоқчиман.
Менга шунчалик қувонч келтирган инсонлар билан яхши хайрлашишга лойиқман. Агар ҳаммаси амалга ошса, у ерда бўлишдан хурсанд бўламан», - дея Мессининг сўзларини келтирмоқда Goal портали.