"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятининг асосий қисмини ўтказган "Барселона"да ўйнаган "Камп Ноу"даги хайрлашув ўйинида иштирок этишни хоҳлашини айтди.
Месси 2021 йилнинг ёзида "Барселона"ни клуб тарихидаги энг яхши тўпурар сифатида тарк этди.
"Менимча, клубни тарк этганимда ғалати туйғу бўлди. Биз бирга бошдан кечирган ҳамма нарсани ҳисобга олсак, бу яхши эмас. Мен одамлар билан хайрлашишга лойиқман. "Барселона" менинг уйим, мен бу клубни ва одамларни яхши кўраман. Агар ўйин менинг шарафим учун ўтказилса, мен унда бажонидил иштирок этаман", - деди Месси ESPN билан суҳбатда.