Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Робот-ҳакам – келажакдан нишона!

Баҳо:
+ | -

Диққат, Англия футбол ассоциациядан навбатдаги шов-шувли хабар:

АПЛ ўйинларида яқин орада робот-ҳакамларни синовдан ўтказиш жараёни бошланади. Оҳ, футболчиларга ачиниш керак. Ахир темир-ҳакамга на эътироз билдириш мумкин, на бақириш...

Хабар берилишича, АФА бош ижрочи-директори Марк Буллингем раҳбарлигида Англия футболида «автоном» робот-ҳакамлар хизматини жорий этиш ғоясини фаол ўрганиб чиқмоқда. Барчасига АПЛ доирасидаги охирги учрашувларда кузатилган юқори даражали ҳакамлик хатолари серия­си сабабдир. Жаноб Буллингем Daily Mail нашрига берган интервьюсида бу масалада муайян қарашга эгалигини яширмади: «Албатта, олдин ҳам ҳакамларнинг нотўғри қарорлари юзасидан етарлича эътироз ва расмий шикоятлар тушган. Энди хатоларни камайтириш масаласида қатъий қадам ташлаш керак. Менимча, робот-ҳакамлар ғояси бу борада бошланғич нуқта бўлади. Ҳозир технология нуқтаи назаридан катта савол бор: қарорларни тезроқ қабул қилиш имкониятини ошириш мумкинми? Чунки ўйин вақти юзага келадиган узоқ тўхталишлар ҳеч кимга ёқмайди, барибир».

АФА бош ижрочи-директорининг айтишича, Англияда ҳакамликни тўлиқ автоматлаштириш ғоясига қизиқиш катта. «Мана, масалан, ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаштириш учун ярим автоматик технология­дан фойдаланаётганимизга анча бўлди. Хўш, ҳакамлик охир-оқибат, бутунлай автоматлаштирилиши мумкинми? Нега мумкин эмас. Ҳар ҳолда, уриниб кўриш керак...», - дея Марк Буллингем сўзларидан иқтибос келтирди Daily Mail нашри.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:48, 31.10.2023.
Ўқилди: 1052 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик