“РБ Лейпциг” дарвозабони Петер Гулачи жамоанинг Германия кубогидан чиқиб кетгани ҳақида гапирди.
"Биз қийин ўйин бўлишини билардик. "Вольфсбург" яхши ҳимояланди ва биз кўп вазиятлар ярата олмадик. Ўйинни ўн кишига бўлиб қолганимизда ҳам назорат қилдик.
Мен жуда хафаман, чунки финалда ўйнаш қанчалик ёқимли эканини биламиз. Сўнгги беш йил ичида биз Берлинда тўрт марта бўлдик, шунинг учун бунга чидаш ҳақиқатан ҳам жуда қийин", - дея Гулачининг сўзларидан иқтибос келтиради "РБ Лейпциг" расмий сайти.