Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

«Шўртан»га нима бўляпти?

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби сайти pakhtakor.uz'нинг кеча тарқатган хабарларига кўра, "Шўртан"нинг асли сурхондарёлик моҳир ярим ҳимоячиси Александр Мерзляков "Пахтакор" футбол клуби билан шартнома имзолаган.

"Шўртан" жамоасининг кўплаб моҳир футболчилари ўтган мавсум якунлангандан сўнг бошқа клубларга ўтиб кетиши давом этмоқда.

Шу пайтгача жамоани Адама Соро, Игорь Таран тарк этган эдилар, келаси мавсумдан Вадим Афонин, Лазиз Убайдуллаев ва Ҳамза Каримовни "Насаф"га ўтиши кутилмоқда. Энди эса Александр Мерзляков ҳам жамоадан кетди.

Агар Ғузорнинг "Шўртан" жамоасини кўзга кўринган шундай ўйинчилари тарк этаверишса жамоада деярли тажрибали ўйинчилар қолмайдиган кўринади.

Биз футбол мухлисларини ташвишлантираётган нарса - агар "Шўртан" клуби таркибни шакллантиришда жиддий қарорлар қабул қилмаса, янги мавсумда "Машъал"дек Олий лигани тарк этиши мумкин. Қолаверса, "Шўртан" жамоаси янги мавсумда илк 3 турда жуда жиддий рақиблар билан туқнаш келади.

Ренат Эрназаров

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:21, 30.12.2012.
Ўқилди: 4632 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.