Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Goal.com: Кўзгуда Австралия

Баҳо:
+ | -

2012 йилда Австралия А-лигасига Алессандро Дель Пьеро ташриф буюргани билан ёдда қоладиган бўлди.

Кириш
Австралияда Дель Пьеродан ташқари Эмиль Хески ҳам тўп тепа бошлади. Бу эса миллий чемпионатга бўлган қизиқишнинг ортишига сабаб бўлди. Шунингдек, миллий терма жамоа учун 2012 йил бироз салбий иштирок билан ёдда қолди. Натижада Хольгик Озик шаънига кўплаб танқидлар ёғилди.

Терма жамоалар
"Соккеруз" йилни Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалаба (4:2) билан бошлади. Лекин бу алдамчи натижа бўлиб чиқди. Кейинчалик ЖЧ-2014 асосий босқичи бошланганида терма жамоа атиги битта ғалабага эришди холос. Австралия сентябрь ойида Иорданияга ютқазиб қўйганидан кейин (1:2), германиялик мутахассис ўз лавозимига муносиб-муносибмаслиги ҳақида гап-сўзлар чиққанди. Октябрь ойида Ироқ устидан қозонилган ғалабадан кейин австралияликлар гуруҳдаги ҳолатларини яхшилаб олишди.

Озик терма жамоа сафига ёш футболчиларни таклиф этишни режалаштирганди, аммо Австралия олимпия терма жамоаси Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга кирита олмаганидан кейин бунга жазм қилмади.

Шунингдек, Австралия аёллар олимпия терма жамоаси ҳам Лондонга бора олмади. Натижада бош мураббий Том Серманни ўз лавозимидан бўшатилди ва у АҚШ аёллар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Миллий чемпионат ва кубок
"А" лига 2011-2012 йилги мавсум сўнгида Австралия футбол федерацияси ҳамда "Голд Кост Юнайтед" ва "Ньюкасл Жетс" клублари ўртасида муаммо келиб чиқди. Бу клублар чемпионатда иштирок этиш лицензиясидан маҳрум қилинишди. Улар ҳозир лицензияни қайтариб олиш борасида федерация билан музокара олиб боришмоқда.

"Сидней" ФК ўз сафига "Ювентус"нинг собиқ юлдузи Алессандро Дель Пьерони қўшиб олганидан кейин, унинг ортида чемпионатга Эмиль Хески ва Синжи Оно ҳам ташриф буюришди. Футбол фахрийларининг ёрдами билан сиднейликлар юқори ўринларни банд этишни кўзлашганди, аммо ҳозирча бунинг уддасидан чиқа олишаётгани йўқ.

Келаси йилги ОЧЛда Австралиядан 2та жамоа иштирок этадиган бўлди: "Перт Глори" тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этса, "Брисбен Роар" саралашда қатнашади.

Легионерлар
Австралиялик бир неча нафар футболчилар Осиёнинг қатор клублари шарафини ҳимоя қилишмоқда. Ҳозирги кунда Корея, Хитой, Яқин Шарқ мамлакатларида австралиялик футболчиларни учратиш мумкин. Европада эса Райан Макгоуэн ("Харт"), Крис Херд ("Астон Вилла"), Томми Оар ва Адам Сарота (иккиси - "Утрехт") каби футболчилар ҳаракат қилишмоқда. Лукас Нилл ("Ал-Васл") ва Тим Кэхилл ("Нью Йорк Ред Булс") эса ўз клубларини ўзгартиришди.

Йил ўйинчиси. Бретт Холман ("АЗ", "Астон Вилла")
Аввало Дюссельдорфнинг “Фортуна” сафида ҳаракат қилган Робби Крузни таъкидлаш лозим. У жамоаси билан иккинчи Бундеслигадан юқори лигага чиқишга муваффақ бўлди. Лекин “АЗ Алкмаар”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бретт Холманни алоҳида тилга олмасак бўлмайди. У жамоа қаҳрамони бўлиш билан бирга, ўзининг янги жамоаси — Англиянинг “Астон Вилла” таркибида ҳам йўқолиб қолмади.

Йил лаҳзаси. “А” лига гранд финали
А-лиганинг 2011-2012 йилги мавсуми якунланганидан кейин чемпион номини аниқлаш учун плей-офф ўйинлари ўтказилди. Финалда “Брисбан Роар” ва “Перт Глори” жамоалари тўқнаш келишди. Ўйиннинг асосий вақти дуранг (1:1) билан якунланганидан кейин қўшимча бўлимлар белгиланди. 107-дақиқада “Брисбан”нинг албаниялик футболчиси Бесарт Бериша ғалаба тўпини киритди. Бу гол “Санкорп” стадионига йиғилган мухлисларнинг қалбида узоқ вақтгача сақланиб қолади.

2013 йил мақсадлари
Ички чемпионатда молиявий муаммолар туфайли 3та клуб банкрот деб эълон қилинди. Австралия футбол федерацияси ички биринчиликни клублар билан тўлдириши лозим.

Мухлислар эса Австралия миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 йўлидаги тақдиридан хавотир олишмоқда. Лекин улар қолган 4та ўйиннинг 3таси ўз майдонларида ўтказишади. Хольгер Озик эса терма жамоага Том Рожик, Аарон Мой, Мэтью Райан каби футболчиларни таклиф қилган ҳолда, терма жамоага янги нафас олиб кириши керак, назаримизда.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 10:33, 30.12.2012.
Ўқилди: 6182 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.