Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Париж-2024 Олимпиада саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритиб, навбатдаги босқичга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Мидори Хонда бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси йўлида ҳал қилувчи 3-босқичга йўл олди. “C” гуруҳидан ўрин олган жамоамиз 6 очко билан энг яхши натижа қайд этган 2-ўрин соҳиби сифатида кейинги даврага ўтди. Гуруҳдаги сўнгги турда Ҳиндистон 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди.

Ҳал қилувчи босқичга Австралия, КХДР, Япония ва Ўзбекистон жамоалари йўл олди. Энди ушбу жамоалар ўртасида қуръа ташланиб, 2 та жуфтлик шакллантирилади. Келаси йилнинг 24-28-февраль кунлари уй-сафар тизимида ўтадиган ўйинларда ўз жуфтлигида ғалаба қозонган 2 жамоа Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олади.

Ўзбекистон 3:0 Ҳиндистон

Голлар: Н.Қудратова 2, Л.Карачик 51, 83

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 19:17, 01.11.2023.
Ўқилди: 1256 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик