Лондоннинг "Челси" клуби яримҳимоячиси Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 20 турида "Эвертон" устидан қозонилган (2:1) ҳисобдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин жуда оғир ўтди. Умуман, "Эвертон"га қарши ўйин доим оғир кечади. Дастлаб тўп ўтказиб юборганимизга қарамай, ўзимизни йўқотиб қўймадик. Омадни қўлимиздан чиқармаслигимиз керак. Олдинда ҳали кўп турлар маъвжуд.
"Кейинги вақтларда, жамоа билан шартномам борисида гаплашганим йўқ. Нима бўлса бўлсин", - дея Лэмпард сўзларидан иқтибос келтиради BBC.