«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эдин Жеко «Норвич»га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушишини кутмаганини айтиб ўтди. Босниялик футболчи бу учрашувда дублга эришди ва яна бир бор унинг зарбасидан сўнг дарвозабон Марк Бенн тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди.
«Мен асосий таркибда тушишимни умуман кутмаган эдим. Манчини майдонга тушадиганларнинг номини айтганида ҳайрон қолдим. Албатта, ҳар бир футболчи ўйнашни xоҳлайди. Менга имконият беришди ва мен ундан тўлиқ фойдаландим»,- дейди футболчи.