Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Мумбай Сити»дан иродали ғалаба

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг “D” гуруҳидан ўрин олган ва ушбу гуруҳдан “плей-офф” босқичига чиқиш учун “Ал-Ҳилол” (Ар-Риёд, Саудия Арабистони), “Нассажий Мазандаран” (Каэмшаҳр, Эрон) ва “Мумбай Сити” (Мумбай, Ҳиндистон) жамоаларига қарши кураш олиб бормоқда.

Шу боис, сизларни “лочинлар”нинг ОЧЛ гуруҳидаги рақиблари борасидаги маълумотлар билан ҳам таништиришга қарор қилдик.

Кеча “Нассажий Мазандарон”нинг Эрон Про лигасидаги натижалари ҳақида тўхталгандик. Бу сафар эса “Мумбай Сити” борасида маълумот бермоқчимиз.

Мумбайликлар 2 ноябрь куни Ҳиндистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган баҳсни ўз майдонларида “Панжоб”га қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ўйиндаги барча голларга легионерлар муаллифлик қилишди. Учрашувнинг 38-дақиқасида панжобликларнинг словениялик ҳужумчиси Лука Майцен мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоасининг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ютуқ билан чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда ҳужумни кучайтирган майдон эгалари бир дақиқа ичида, яъни, 82-дақиқада 2 та тўп киритишга муваффақ бўлишди. Голларга “Мумбай Сити”нинг аргентиналик ва шотландиялик ҳужумчилари – Жорже Перейра Диаз ҳамда Грег Стюартлар муаллифлик қилишди.

Натижада ушбу беллашувда мумбайликлар 2:1 ҳисобида иродали тарзда ғалаба қозонишди.   

Мазкур ютуқдан сўнг, “Мумбай Сити” Ҳиндистон Суперлигасида 5 та баҳсдан кейин, 3 та ютуқ, 2 та дуранг, 9-6 тўплар нисбатини қайд этган ҳолда, 11 очко жамғариб, 12 жамоа орасида 2-ўринда бормоқда.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:03, 03.11.2023.
Ўқилди: 1356 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.