«Барселона» клуби футболчиси Xавьер Маскерано футбол билан шуғуллана бошлаган вақтида унинг кумири Клоуд Макелеле бўлганини айтиб ўтди.
«Мен ёшлигимда доим унга ўxшашга харакат килардим. Чунки уни ўз позициясида энг зўр футболчи деб билардим.Мен доим унинг ўйинларини кўрар ва ҳаракатларини такрорлашга уринардим. Кейинчалик у «Челси»да, мен эса «Ливерпул»да ўйнаб юрган вақтимда Клоудга қарши ўйнаш имконига эга бўлдим»
Бундан ташқари Маскерано ўзи энг яxши деб ҳисоблаган тўртта мураббий(Биелса, Бенитес, Гвардиола, Виланова)нинг номини ҳам таъкидлаб ўтди.