Карло Анчелотти Винисиус Жуниорни ҳақорат қилишнинг навбатдаги эпизоди ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, "Эл-Класико" вақтида "Барселона" мухлислари "Реал" вингерини "жинни маймун" деб аташди ва унга бананга ўхшаш буюмни улоқтиришди.
"Ҳаммаси жойида. Менимча, у афсуски, бунга ўрганиб қолган. У бор эътиборини ўз ўйинига ва ишига қаратган.
Унга бу ҳақда ҳеч нарса айтишим шарт эмас”, - деди “Реал” бош мураббийи.