Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Мирча Луческу 78 ёшида мураббийлик фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда фаолият олиб бораётган, жаҳон футболидаги энг ёши улуғ мураббий - 78 ёшли руминиялик Мирча Луческу мураббийлик фаолиятини якунлади.

Жаҳон футболида топ жамоалар билан энг нуфузли совринларни қўлга киритган Гвардиола ёки Анчелотти каби мураббийлар ҳар доим эътибор марказида бўлиб келишган. Лекин ўртамиёна жамоалар билан грандларни мағлуб этадиган Луческу каби мураббийларни кўпчилик унча эсламайди.

Демак, Луческунинг 44 йиллик мураббийлик фаолиятидан эътиборга молик фактлар:

- "Галатасарай" бошқарувида "Реал Мадрид"ни мағлуб этган ҳолда УЕФА Суперкубогини қўлга киритган (2000);

- "Шахтёр (Донецк)" бошқарувида УЕФА кубогини (2008/09) ва 9 марта Украина чемпионлигини қўлга киритган;

- "Шахтёр (Донецк)" бошқарувида 2 марта "Барселона"ни мағлуб этган бўлса, "Галатасарай" мураббийлигида 2 марта "Реал Мадрид" таслим этилган.

Шунингдек, Луческу бразилиялик талантларни кашф этиш бўйича ҳам тенгсиз ҳисобланади. Унинг қўл остида қуйидаги бразилияликлар Европа футболида ном қозонишган:

- Жилберто ("Интер", 1998);
- Марио Жардел ("Галатасарай", 2000);
- Жадсон ("Шахтёр", 2004);
- Элано ("Шахтёр", 2005);
- Фернандиньо ("Шахтёр", 2005);
- Луис Адриано ("Шахтёр", 2007);
- Илсиньо ("Шахтёр", 2007);
- Виллиан ("Шахтёр", 2007);
- Дуглас Коста ("Шахтёр", 2009);
- Бернард ("Шахтёр", 2013);
- Тайсон ("Шахтёр", 2013);
- Фред ("Шахтёр", 2013).

Киритилди: 00:20, 05.11.2023.
Ўқилди: 987 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.