Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Анчелотти: "Биз ўйиндан эмас, натижадан хафамиз"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган “Райо Вальекано”га (0:0) қарши ўйин натижаларини сарҳисоб қилди.

“Биз кўп вазиятлар яратдик, аммо аниқлик етишмади. Натижадан ҳафсаламиз пир бўлди. Менимча, яхши ўйин бўлди.

Агар Беллингем гол урмаса, жамоа муаммога дуч келдими? Йўқ, бизда жуда кўп ресурслар бор. Биз вазиятлар яратдик, Вальверде, Винисиус, Хоселу, Родриго буни амалга оширди... Бизга бироз аниқлик етишмади.

Такрор айтаман, ўйин яхши ўтди. Қарши ҳужумларни яхши назорат қилдик, тажовузкор бўлдик, жамоа яхши ўйнади, лекин баъзида гол ура олмай қоласан.


Голнинг етишмаслиги мени безовта қилмайди. Биз қисқа паслар, вертикал паслардан фойдаландик, ҳамма нарсани синаб кўрдик, лекин натижа бермади, шундай бўлади. Охиригача имкониятлар яратиш муҳим ва биз ҳаракат қилдик. Мен жамоанинг чарчаганини кўрмадим.

Биз ўйиннинг боришидан эмас, натижадан хафамиз. Баъзида муносиб бўлмаганда ғалаба қозонасиз, баъзида эса бунга лойиқ бўлганингизда ғалаба қозонмайсиз.

Жадвалда ҳаммаси яхши, биз курашяпмиз, Чемпионлар лигасида жуда яхши ҳаракат қиляпмиз. Драма йўқ", - деди Анчелотти Marca нашрига.

Киритилди: 06:06, 06.11.2023.
Ўқилди: 1707 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.