Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович "Рома" футболчиси Даниэл де Росси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Де Россига ўхшаган футболчилар ҳамма жамоага керак деб ўйлайман. У ҳақиқатан ҳам кучли футболчи. Умид қиламанки, тез орада Даниэл "ПСЖ"га ўтади. Унинг келиши жамоамизни янада кучайтиради", - дейди Иброҳимович.