Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Хави Эрнандес кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Украинанинг “Шахтёр”ига қарши ўйиндан сўнг ОАВ билан суҳбатлашди. “Кўк-анорранглилар” 0:1 ҳисобида минимал мағлубиятга учради.
“Рақиб яхши ҳимояланди ва яхши қарши ҳужумлар уюштирди. Мезбонлар ҳимояда ажойиб ҳаракат қилишди. Мен кимни ажратиб кўрсатган бўлардим? Менга "Шахтёр"дан Сикан, Судаков ва Невертон ўйинлари ёқди", - деди испаниялик мутахассис.
Тўрт турдан кейин “Барселона” 9 очко билан ўз гуруҳида пешқадамлик қилаётган бўлса, “Шахтёр” (6 очко) учинчи ўринда бормоқда.