Кеча, 7 ноябрь куни Чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган ўйинда “Лацио” “Фейеноорд”ни мағлуб этди.
Ягона голни “бургутлар” сардори Чиро Иммобиле киритди.
33 ёшли италиялик 2016/17 йилги мавсумдан бери (Иммобиленинг жамоадаги биринчи мавсуми) Европанинг топ-5 лигасида битта клуб сафида 200 та гол урган бешинчи футболчига айланди.
Ундан олдин Роберт Левандовски, "Бавария" (277), Килиан Мбаппе, "ПСЖ" (224), Лионель Месси, "Барселона" (219) ва Харри Кейн, "Тоттенхэм" (216) бу натижага эришган.