Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Лапорта баёнотининг мағзи

Баҳо:
+ | -

У Испания футболида кучли «мадридизм» борлигини таъкидламоқда.

«Барселона» президенти Жоан Лапорта навбатдаги «Эль-класико» олдидан Catalunya Radio меҳмони бўлди. Таниқли функционер шов-шувли интервьюсида сўнгги вақтлар Каталония клуби атрофида тарқалган турли гап-сўзларга баҳоли қудрат изоҳ берди. Barcamania.com сайти эса Лапортанинг энг эътиборли 10та баёнотини ажратиб кўрсатди.

Ҳакамларга пора бериш

- Ҳеч нарсани исботлай олишмайди, чунки буларнинг барчаси бўҳтон! Ҳеч ким ҳакамларга пул бермаган. Адвокат сифатида шуни айтаманки, айбловчилар қўлидан ҳеч нарса келмайди. Барчаси «Барселона» учун оқлов ҳукми билан якунланади.

Порахўрлик айбловлари

- Энрикес Негрейра давлат хизматчиси эмас, боз устига, қонунбузарликнинг даъво муддати аллақачон тугаган. Келинг, иш судга етиб борадими ёки йўқ - шуни кутайлик. Ҳозир эса «Негрейра иши» шунчаки, суд муҳокамаларидан олдинги бос­қичда. Профессионал адвокатман ва айбловчилар нимагадир эришолмасликларини кўряпман.

Ҳокимият ичидаги  «мадридизм»

- Пойтахтда, ҳокимиятнинг энг юқори доираларида ҳар доим ижтимоий «мадридизм» аломатлари сезилган ва айримлар «Негрейра иши»дан фойдаланиб, клубимизни қоралашга уринишмоқда. Таъсир кучига эга аксарият раҳбарлар Мадриддан. Айни пайт ҳам «Барселона»ни беқарор ҳолга солиш бўйича уюшган кампания олиб борилмоқда. Шаф­қатсиз ва мисли кўрилмаган кампания. Такрорлайман, футболимиз тепасида ўта кучли ижтимоий «мадридизм» мавжуд. Олдин бу ҳаракат билан муваффақиятли рақобатлашганмиз. Кимлардир «Барса» яна юксакликка кўтарилишидан қўрқишади. Чунки у ҳозир клуб тарихидаги энг яхши президент билан олға бормоқда.

«Негрейра иши»да  шаффофлик

- Қайтараман, ҳакамларга техник маслаҳат-хизматлари учун пул тўладик. Бу иш Гаспар давридан буён давом этмоқда ва эҳтимолки, Нуньес раҳбарлигида ҳам шундай бўлгандир. Ҳаммаси одатий ҳол, бошқа клублар ҳам шундай йўл тутади. Барчаси банк ўтказмалари ва ҳисоб варақалари ор­қали тўланган. Дейлик, иш юзасидан 629та ҳисобот ва 42та компакт-диск тақдим этдик, бу фақат 3 йиллик ҳужжатлардир.

Собиқ полиция комиссари Вильярехо сўзлари

- У ғирт ёлғончи, аллақачон устидан шикоят ёзганман. Агар Вильярехо ўз сўзларидан воз кечмаса, унга қарши жиноий иш очишни талаб қиламан, чунки бўҳтон ёғдириш яхши эмас. Такрорлайман, унинг сўзлари ҳақиқатга умуман тўғри келмайди - катта ёлғон (Вильярехо «Реал» ҳам, «Барселона» ҳам ҳакамларга пора бергани ва Сандро Росселни қамоққа етаклаган далилларни Лапортанинг ўзи тергов жараёнига топширганини айт­ганди).

Росселнинг чақируви

- Барчасини катта ва ақлли инсонлардек ҳал қиламиз. Асло ёлғон гапирмайман. Ёлғон ишлатиб, дўстимнинг юзига қараш - бу кино. Айбловларда ҳақиқат йўқлигини Росселнинг ўзи ҳам билади. Йўқ, жаноб Вильярехо циркида қатнашмайман, аллақачон бу саҳифани ёпганман. Россель қамоқдан чиққанидан кейин унинг уйида бирга тушлик қилдик. Кейин қучоқлашиб, ўзаро келишувга эришдик, илиқ муносабатларни давом эттирадиган бўлдик (олдинроқ Россель клубнинг амалдаги президенти билан алоҳида учрашиб, ундан барчаси учун тушунтириш сўрашни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Умуман олганда, Россель, Бартомеу ва Лапорта бирлашиши ва барча айбловларга қарши ягона кучга айланиши керак эди).

ЖЧ-2030 финали

- Албатта, «Камп Ноу» 2030 йилги жаҳон чемпионати ўйин­ларини қабул қилишини истардим. Бу масалада аллақачон сўров юборганмиз. Менимча, камида мундиал ярим финалини оламиз, албатта. Чунки стадионимиз энг каттаси ва барча талабларга жавоб беради, лекин ижтимоий «мадридизм» борлигини унутмаслик керак. Марказий ҳокимият «Мадрид» тарафида. Шунга қарамай, финал ҳуқуқига даъвогармиз. Бинобарин, «Камп Ноу» бунга лойиқ, тўғри, ҳал қилувчи баҳс­ни бизга беришлари масаласида катта шубҳам бор.

Мессига ҳурмат

- Леони алоҳида шарафлаш масаласи кун тартибида бор, албатта. Умид қиламанки, 2024 йилнинг ноябри, яъни «Камп Ноу»га қайтганимизда ёки 2026 йилнинг июнида катта тадбир ташкил этамиз. 

Перес билан алоқа

- Флорентино билан тўғри муносабатдамиз. Албатта, унинг «Эль-класико»да иштирок этишини истардим, чунки бу ўйин футбол дунёсида энг сара шоу саналади ва ҳар икки жамоа вакиллари стадиондан жой олишса яхши бўларди.

Фелиш ва Канселу келажаги

- Агар шундай ўйнашда давом этишса, уларни олиб қолишга ҳаракат қилишимиз керак, аммо барчаси Деку нима дейишига ҳам боғлиқ. Ҳозирги мақсадимиз - Ла Лигада ғалаба қозониш, ЧЛ, Испания кубоги ва суперкубогида охиригача курашиш. Умуман, ҳар доим Жоау Фелиш каби иқтидорларга жиддий қараганман.

М. ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:56, 08.11.2023.
Ўқилди: 1824 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.