"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасида ўз дарвозасидан кўп гол ўтказиб юборди.
Чоршанба куни бош мураббий Эрик тен Хаг шогирдлари “Копенгаген”дан мағлуб бўлди (3:4). Ўтган тўрт турда "Манчестер Юнайтед" ўз дарвозасидан 11 та гол ўтказиб юборди. Барча учрашувларда инглиз клуби дарвозасини 2023/24 йилги мавсум бошланишидан олдин жамоага қўшилган дарвозабон Андре Онана қўриқлади.
Ҳозирги Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида фақат "Антверпен" (14 гол ўтказиб юборилган) ва "Селтик" (12) жамоалари «Манчестер Юнайтед»дан ёмонроқ ҳимояланишмоқда. "Янг Бойз" Англия жамоаси билан бир хил кўрсаткич қайд этмоқда.