Хёйлунд "Манчестер Юнайтед"нинг "Копенгаген"дан учралган мағлубиятини Рэшфорднинг четлатилиши билан боғлади.
Учрашувнинг 42-дақиқасида ҳакамлар меҳмонлар ҳужумчиси Маркус Рэшфордга қизил карточка кўрсатишга қарор қилишди.
"Очиғини айтсам, биз жуда яхши бошладик деб ўйлайман. Биз майдондан четлатишдан олдин ўйинни назорат қилдик ва бу ўйиннинг боришини ўзгартирди, албатта.
Агар сиз натижага қарамасангиз, фақат биринчи 20 дақиқани ҳисобга олсангиз, менимча, биз жуда яхши кўриндик.
Ўйлайманки, биз четлатилишдан кейин бироз сусайдик. Таркибда битта кам одам билан ўйнадик ва бу, албатта, рақибда ишонч уйғотди ва бу ўринда томошабинлар жамоага қандай ёрдам беришини биламан.
Бу уларга кучли туртки берди. Иккинчи бўлим бошида биз жуда яхши кўриндик. Биз бор эътиборимизни тўпга қаратиб, ўйинни доимий равишда ўзгартириб, пенальти ишлаб, яна олдинга чиқиб олдик. Шундай экан, ўйин якунида яна ноль очкога эга бўлганимиз ачинарли", - деди "Манчестер Юнайтед"нинг даниялик ҳужумчиси Расмус Хёйлунд TNT Sports телеканалида.
Учрашувни литвалик Донатас Румшас бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.