Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Уйга қайтган афсоналар

Баҳо:
+ | -

Футбол тарихида машҳур футболчиларнинг эски клубига қайтиши кўп учраб туради.

Бу нормал ҳодиса. Аммо, айрим шундай воқеалар мухлислар томонидан бошқача қабул қилинган. Нима бўлган тақдирда ҳам клуб фахрининг жамоага қайтиши яхши нарса. Улар орасида яқин йилларда юз берган Роналду ва Анри воқеаси ҳам бор. Қуйида шу ва бошқа кейсларга тўхталиб ўтмоқчимиз.

Криштиану Роналду - «МЮ»

18 ёшли ўспирин сифатида олиб келинган Роналду, «Манчестер Юнайтед»да ҳақиқий тўпурарга айланиб, «Олтин тўп»га эга чиққанди. Португалиялик «қизил иблислар» сафидан 2009 йилда кетган. Унга қадар Роналду 84та АПЛ голига эга эди. «Реал» уни 80 миллион фунтга харид қилади. Мадридда қаҳрамонимиз яна 4та «Олтин тўп» ютиб, жами 450та гол уришга эришди. Уч йил «Ювентус»да ўйнагач, 2021 йилда Роналду сотувга қўйилади. «Манчестер Сити» уни харид қилишга чоғланади. Аммо сўнгги сонияларда «МЮ» Роналдуни яна ўзиники қилди. Афсуски, иккинчи давр осон кечмади. 2022 йилнинг ноябрида, ўша машҳур интервьюдан кейин, Роналду севимли клубидан қувилди.

Тьерри Анри - «Арсенал»

Анри чап қанот футболчиси эди. Аммо «Арсенал»даги дастлабки 8 йил, уни юқори даражадаги ҳужумчига айлантирди. Француз 2007 йилда «Барселона»га кетгунига қадар, «тўпчилар» сафида 226та гол уришга эришганди. Тьерри Анри 3 йил «Барселона»да бўлди. Бу вақт орасида у 80та ўйинда 35та гол урди. Кейин эса «Нью-Йорк РБ» клубига кетди. 2012 йилда ижара асосида яна «Арсенал»га қайтиб келади. У «Арсенал» сафидаги энг сўнгги баҳсини гол билан якунлаганди.

Дидье Дрогба - «Челси»

Дрогба 2004 йилда 24 миллион фунт эвазига сотиб олинади. Орадан 8 йил ўтиб, кетар чоғда ҳужумчи ЕЧЛ финалида «Бавария»га қарши муҳим голни урганди. Шундан кейин Дрогбани биз «Галатасарой» сафида кўрдик. Шунингдек, ивуарлик футболчи бир муддат Хитой чемпионатида ҳам ҳаракат қилди. Дрогба 2014|15 йилги мавсумда «Челси»га қайтади. Мавсум сўнггида эса жамоадан бутунлай кетади. Икки давр давомида у лондонликлар учун жами 164та гол уришга эришади.

Златан Ибрагимович - «Милан»

Златан бутун умри давомида жами 9та клуб шарафини ҳимоя қилди. Аммо кўпчилик уни «Милан»даги даври билан яхшироқ эслайди. Швециялик ҳужумчи 2010 йилда «Барселона»дан ижарага олинади. Кейинги мавсумдан эса бутунлай харид қилинади. 2011 йилда «Милан»ни чемпион қилишда Ибрагимович ўзининг 28та голи билан ёрдам берган. Мавсум охирида ҳужумчи «ПСЖ»га йўл олади. Кўплаб клубларда ҳаракат қилган қаҳрамонимиз, 2020 йилда, 38 ёшида яна «Милан»­га қайтди. Унинг ҳаракатлари билан 2022 йилда россонерилар яна бир бор Италияда тенгсиз деб топилишди. Ибрагимович шу йили футбол билан хайрлашди.

Серхио Рамос - «Севилья»

Рамос «Севилья» тарбияланувчиси саналади. У 2004 йилда, 18 ёшида катталар жамоасида дебют қилган. Ҳимоячи ўспирин даврида 49 марта майдонга тушиб, «Севилья»ни Ла Лига етакчилари қаторида бўлишига ёрдам берганди. Рамоснинг ўйинлари «Реал» эътиборига тушади. У пойтахт жамоасига ўтиб, у ерда 671та ўйинда иштирок этган ва 16 йил давомида жами 22та сов­ринга эришади. Улар ичида 4та ЕЧЛ кубоги ҳам бор. Франциядаги 2 мавсумдан кейин, Рамос яна «Севилья»га қайтди. 37 ёшли футболчи андалусияликлар билан 1 йиллик шартномага имзо чеккан.

Жо Коул - «Вест Хэм»

«Вест Хэм» ёшлар тизимидан ўтган Жо Коул ҳам, Рамос сингари фаолиятини бошлаган клубига қайтади. Асосий жамоадаги 5 йиллик фаолиятидан сўнг, у 2003 йилда - «тақачилар» АПЛдан тушиб кетганидан кейин «Челси»га сотилган. Ярим ҳимоячи 2010-2013 йиллар мобайнида «Ливерпуль» ва «Лилл»га ўтишдан олдин «Стэмфорд Бриж»­да 3та чемпионликни қўлга киритди. Бироқ, «Энфилд»ни тарк этиш вақти келганида, у Шарқий Лондонга қайтишга қарор қилди ва 2012Ғ13 йилги мавсум ўрталарида «Вест Хэм» билан шартнома имзолади. Кейинги 18 ой ичида Коул чемпионатнинг 31 ўйинида 5та гол урди, «Вест Хэм» эса АПЛда ўз ўрнини тиклади. У 2014 йилда «Астон Вилла»га кўчиб ўтган бўлса-да, «Вест Хэм» мухлислари Коулни ҳали ҳам юқори баҳолайдилар.

Робби Фаулер - «Ливерпуль»

Маҳаллий йигитлар ҳар доим ўз клублари мухлислари учун ғурур туйғусини уйғотадилар, Робби Фаулернинг «Ливерпул»да саҳнага чиқиши ҳам бундан мустасно эмас эди. 1993 йилда дебют қилган форвард Премьер-лиганинг энг самарали тўпурарларидан бирига айланди. 1994|95 йилги мавсумда «Арсенал» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабада, Фаулер лига тарихидаги энг тезкор хет-трикни амалга оширганди. Кейинчалик бу рекорд 2015 йилгача сақланиб турди. Бироқ, асосий жамоадаги 8 йиллик фаолиятидан кейин у 2001 йили «Энфилд»ни тарк этди ва 12 миллион фунт эвазига «Лидс»га кўчиб ўтди. Бироқ, 5 йил ўтгач, орада «Манчестер Сити»даги қисқа даврдан кейин Ливерпулга қайтади. «Қизиллар» мухлисларининг эҳтироми аввалгидек кучли эди: Фаулер «Ливерпул»нинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида Кенни Далглишни ортда қолдирди. У клубни бутунлай тарк этганида, 369 ўйинда 183та гол урганди.

Пол Скоулз - «МЮ»

Пол Скоулз ўша - машҳур «Юнайтед»-92 клуби ўйинчиси бўлиб, Англия ёшлар Кубогини қўлга киритган, сўнгра «Олд Траффорд»да асосий жамоада муваффақият қозонганди. 2011 йилда - бутсаларини михга илганини эълон қилганида, ярим ҳимоячи 17 йил ичида 24та совринга эга эди. Бироқ, тез орада унинг «Юнайтед» ярим ҳимоясида йўқлиги катта муаммо эканлиги аниқ бўлди ва мухлислар Скоулзни қарорини бекор қилишга ва футболга қайтишга ундашди. Уларнинг хоҳиши 2012 йилнинг январида амалга ошади. Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси яна бир ярим мавсум ўйнашни давом эттиради ва 2013 йилда «МЮ»га 20-чемпионлик унвонини қўлга киритишда катта ёрдам беради ва фаолиятини абадий якунлайди. Скоулз афсонавий мураббий сэр Алекс Фергюсон билан бирга кетди, у карьерасидаги ягона клуб - «қизил иблислар» учун жами 716 ўйин ўтказди.

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:48, 09.11.2023.
Ўқилди: 2227 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.