Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жамоадоши Пепенинг жароҳати ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Аниқки, Пепенинг жароҳати жамоага таъсир кўрсатади. У ҳар доим энг юқори даражада тўп сурган ажойиб ўйинчи. У асосий фигура ҳисобланади. Умид қиламанки, у тез орада қайтади, чунки у майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам сезиларли таъсир кўрсатади", -дейди Рамос.