"Кубань" бош мураббийи Юрий Красножан ўз лавозимидан озод этилди. Краснодар ўлкаси губернатори, клуб президенти Александр Ткачёв шундай қарорга келди. Красножаннинг истеъфосига мураббий ва клуб раҳбарияти ўртасида селекция масаласи бўйича юзага келган тушунмовчилик сабаб бўлган.
Красножанга Қозоғистондан 2та таклиф тушди. Унга "Астана" клуби ва мамлакат миллий терма жамоасини бошқариш таклиф этилган.
"Кубань"ни эса Юрий Сёмин, Леонид Кучук каби мураббийлардан бири бошқариши кутилмоқда.