"Наполи" раҳбарияти бош мураббий Руди Гарсияни истеъфога чиқариши мумкин.
"La Gazzetta Dello Sport" тарқатган хабарга кўра, жамоа 12 ноябрь куни бўладиган баҳсда "Эмполи" устидан ғалаба қозонмаса, франциялик мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилади.
Ҳозирча Гарсиянинг ўрнини ким эгаллаши аниқ эмас. Жамоа жорий мавсумда А серияда 4-поғонада бормоқда.