"Лион" ўз футболчисини сотувга қўйиши мумкин. Хабарларга кўра, "Лион" ўз ҳужумчиси Райан Шеркини сотишга тайёр. Аммо француз клуби 20 ёшли футболчини ўз айтган нархда сотишни истайди.
Шерки учун "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ньюкасл" жиддий даъвогарлар саналади. "Лион" 30-40 миллион фунт атрофидаги таклифни қабул қилишга тайёр бўлади.