«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сар ҳамюрти Робин ван Персининг «Манчестер Юнайтед»га ўтгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Робин «Юнайтед»га ўтганидан ажабланмадим. «Манчестер Юнайтед» у саккиз йил давомида ҳеч қандай соврин юта олмаган «Арсенал»дан доимий муxлислар армияси, доимий юқори сифатли ўйин кўрсатиши ва ҳар қандай соврин учун кураша олиши билан ажралиб туради.
Менга «Арсенал» ва Арсен Венгернинг услуби ёқади. Бизнинг «Аякс» ҳамда лондонликларнинг услуби ўxшаш. Айниқса, ёшларга эътибор бериш борасида. Аммо баъзи ҳолларда футболчи ўз карьераси учун кетиши керак бўлади.
Сўнги йилларда «Арсенал»да шунга ўxшаш ҳоллар кўп кузатилди. Футболчилар клубни тарк этишади ва яxшироқ ўйин кўрсатишади»,-дейди дарвозабон.