Кириш Регистрация

Украиналик футболчи АПЛнинг жорий мавсумидаги энг тез голи муаллифига айланди

Баҳо:
+ | -

"Эвертон"нинг украиналик ҳимоячиси Виталий Миколенко Англия чемпионатида мавсумдаги энг тезкор голига муаллифлик қилди, деб хабар бермоқда Opta портали.

У "Кристал Пэлас"га қарши 12-тур учрашувининг 54-секундида гол урди. Бу ўйинда украиналик футболчи ҳисобни очди.

У кетма-кет иккинчи ўйинда гол урди. Ўтган турда Виталий "Брайтон" дарвозасини ишғол қилганди (1:1).

24 ёшли футболчи жорий мавсумда "Эвертон" сафида 11-учрашувини ўтказмоқда ва 2 та гол урди.

Киритилди: 20:43, 11.11.2023.
Ўқилди: 1578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик