Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Азиз Ҳайдаров: "Файзуллаев шу ёшида Россия футболида катта ишларни амалга оширмоқда"

Баҳо:
+ | -

Собиқ футболчи Азиз Ҳайдаров Россиянинг "Спорт24" нашри суҳбатда Москванинг ЦСКА клубининг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг ўйини ҳақида гапирди.

"Аббосбек Файзуллаев Россиядаги фаолиятини шунчаки сеҳрли тарзда бошлади! РПЛга борган ўзбекистонликларнинг ҳаммасини кузатиб бордим, энг тез ўсиш бу йигитда. Файзуллаевнинг катталиги Аҳмедов билан бир хил. Россияга фақат Одил вояга етганида келган, Аббос эса йигирма ёшида РПЛни ларзага келтирмоқда. Ҳозир у лигадаги энг илғор хорижлик футболчи! У кескинлаштиришдан, уришдан ва беришдан тортинмайди.

Мен Файзуллаевни болалигидан биламан: футбол ассоциациясида ишлаганимда болалар турнирини ўтказганмиз - Аббосни биринчи марта ўша ерда кўрганман. Болалар жамоаларида бу бола катталардек, моҳир ўйинчи сифатида ўйнади. Файзуллаев ўшанда ҳам ўнинчи рақамни кийиб юрган эди, кейин ўйладим: бизнинг янги Мессимиз. У Россияда яхши нарсаларни жуда яхши бажармоқда.

Файзуллаев ёзда кўтарилиш учун Европага боришини истардим - бу йигитнинг салоҳияти катта ва уни ривожлантириш керак. У Европа футболи даражасига чиқиши мумкин эди, мен бундан жуда хурсанд бўлардим, аммо ЦСКА, албатта, уни қўйиб юбормайди. У камида икки-уч йил армия жамоасида бўлади, кейин эса Европанинг яхши клубига сотилади. Ҳозир ЦСКАда ҳамма Аббосбекга ишонади. Энди Файзуллаевга алоҳида ва индивидуал ёндашувни танлашимиз керак, шунда у янада тез ва яхши ўсади. Унга Россияда вақт керак", - дейди Ҳайдаров.

Киритилди: 14:45, 12.11.2023.
Ўқилди: 2104 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.