"Севилья" суперюлдузи Серхио Рамос ўз жароҳатидан соғайди. Хабарларга кўра, афсонавий ҳимоячи билан ҳозир ҳаммаси жойида.
У "Арсенал"га қарши ЕЧЛ баҳсини ўтказиб юборган эди. Эндиликда, Рамос "Реал Бетис"га қарши эл гран дербисида қатнашиши мумкин. "Севилья" уни қайдномага киритгани шундан дарак беради.