Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Игорь Тимченко: «Локомотив»га фойдам тегишини хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -

Ўтган йили бронза медали соҳиби "Локомотив" жамоасининг ушбу мавсумда ўз олдига қўйган мақсадлари янада улкан. Темирйўлчилар айни пайтда таркибни кучайтириш борасида бошқа жамоалар нисбатан фаоллик кўрсатишмоқда. Жасур Ҳасанов, Салим Мустафоев, Иван Нагаев, Павел Смоляченкодан ташқари "Локомотив" ўз сафига икки нафар легионерни ҳам қўшиб олди. Россия ва Украинадан келган Алан Кусов билан Игорь Тимченко темирйўлчилар билан шартнома имзолашди. "Локо" хорижда йиғин ўтказиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетиш олдидан украиналик ҳужумчи Игорь Тимченко билан суҳбатлашдик.

— Игорь, "Локомотив"га келишингиз қандай юз берди?
— "Локомотив" вакиллари декабрь ойида Тошкентга келиб кўрикдан ўтишимни таклиф қилишди. Бу жамоага мени Манасян тавсия қилган. Чунки у мени яхши биларди. Шу тариқа "Локомотив" таркибига қўшилдим ва йиғинлардан муваффақиятли ўтиб жамоа билан шартнома имзоладим.

— Янги жамоангиз тўғрисида дастлабки таассуротлар қандай?
— Албатта, ижобий. Илгари ҳеч қачон Ўзбекистонда бўлмагандим. Одамларнинг очиқ кўнгил ва меҳмондўстлиги менга ёқди. Қолаверса, жамоам ҳақида ҳам яхши гаплар айтишим мумкин. "Локомотив" ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган клуб ва бу ерда ҳаммаси профессионал даражада.

— Бунгача қайси жамоада ўйнаётгандингиз, темирйўлчилар таркибига эркин ўйинчиси сифатида қўшилдингизми?
— Ҳа, юртингизга келишдан олдин эркин агент эдим. Украинада кўплаб клубларда тўп сурганман. Охирги жамоам эса олий лига иштирокчиси "Оболонь" эди.

— "Локомотив" таклифини дарҳол қабул қилдингизми? Умуман олдингизда бошқа вариантлар ҳам бормиди?
— Албатта, бошқа клублардан ҳам чақирувлар ҳам бўлганди. Лекин "Локомотив"нинг таклифи жиддий бўлди. Қолаверса, жамоа билан танишиш мақсадида Тошкентга келганимда яратилган шароитлар стадион, клуб базаси ва бу ердаги инсонларнинг муносабати менга ёқди. Бундан ташқари илгари шу ерда фаолият кўрсатган танишларим Ўзбекистон чемпионати ҳақида ижобий фикрларни билдиришди. Шу боис нима учун "Локомотив" таклифини қабул қилмаслигим керак деб ўзимга савол бердим ва нарсаларимни йиғиштириб Тошкентга келдим.

— Бу ерда сиз билган ўйинчилар ёки танишларингиз борми?
— Ҳеч қандай танишим йўқ. Таркибга легионерлардан россиялик Алан Кусов иккимиз қўшилган бўлсак, у билан ҳам шу ерда танишдим. "Локомотив" сафида шуғулланишни бошлаганимга кўп вақт бўлгани йўқ. Ўйлайманки, тез орада ҳамма билан дўстлашиб оламан.

— Жамоани бошқараётган мураббий Ҳаким Фузайлов билан ҳам илгари учрашмаганмидингиз?
— Ҳа, таниш эмасдим. Биласизми, жамоа билан машғулотларда ҳали кўп иштирок этганим йўқ. Аммо қисқа фурсатда ҳам жамоа борасида ижобий таассуротлар олдим.

— Янги муҳитга мослашиб олдингизми?
— Ҳали тўла мосшиб кетдим дея олмайман. Таркибга қўшилганимга кўп вақт бўлмади ва бу ерда ҳеч кимни танимасдим. Лекин ҳеч қандай муаммо йўқ ҳамда янада мослашиб олишим учун менга бироз вақт керак.

— "Локомотив" учун мавсум эрта бошланишидан хабарингиз бўлса керак?
— 9 февраль куни Чемпионлар лигасида араб клуби билан куч синашишимизни айтишди. Бу ўйин биз учун жиддий эканлигини ҳис қилиб турибман. Шунингдек, айни пайтда тайёргарлик мана шу ўйинга қаратилган. Эртага хориж йиғинини ўтказиш учун БААга жўнаб кетамиз (суҳбат 5 январда уюштирилган). 9 февраль кунги баҳсга яхши тайёргарлик кўришга ва ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

— Юртимизга ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйган ҳолда келдингиз?
— Мақсадларим улкан, жамоамнинг ютуқларига муносиб ҳисса қўшишни ва ҳужумчи бўлганим учун кўпроқ гол уриб ўзимни кўрсатишни хоҳлайман. Албатта, жамоа олдига жиддий вазифалар қўйилган. Ўтган йили "Локомотив" бронза медали соҳиби бўлган бўлса, ушбу мавсумда жамоа бундан-да яхшироқ натижа қайд этиши керак. Мана шу вазифани бажариш учун мен ҳам қўлдан келганча ҳаракат қиламан. Асосийси жамоамга фойдам тегишини хоҳлайман.

— "Локомотив" Украинадан ташқаридаги биринчи жамоангизми ёки аввал ҳам четда тўп сурганмисиз?
— Москванинг "Локомотив" клубида ҳам фаолият кўрсатганман. Ўшанда 19 ёшда эдим ва жамоанинг ўринбосарлар сафида ўйнаганман. Лекин "Локомотив"даги фаолиятим узоқ давом этмаган.

— Украинадаги фаолиятингиз тўғрисида ҳам ўқувчиларимизга гапириб берсангиз.
— Бир нечта клубларда тўп сурганман. Масалан, Донецкнинг "Металлург" жамоасида фаолият олиб борганимда еврокубокларда ўйнаганман. Бундан ташқари "Ворскла" клубида ҳам фаолиятим ёмон кечмаган. Шунингдек, "Черноморец", "Оболонь", "Кримтеплица" ва "Сталь" каби жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилганман. Тўғри, бу клубларда совринларни қўлга киритганман дея олмайман. Биласиз, Украина чемпионати кучли ва бу борада "Шахтёр" ҳамда "Динамо" клубларини ортда қолдириш қийин.

Бобурбек ТУРСУНОВ суҳбатлашди.

МАЪЛУМОТ УЧУН
Игорь Тимченко
Фуқаролиги: Украина
Туғилган йили: 1986 йил, 16 январь
Амплуаси: ҳужумчи
Бўйи: 187 см
Вазни: 78 кг
Ўйнаган клублари:
"Электрон" (Ромни) 5 (0)
"Уголёк" 1 (0)
"Локомотив" (Москва) 0 (0)
"Оболонь-2" 4 (1)
"Спартак" (Суми) 9 (2)
"Сталь" (Алчевск) 8 (0)
"Металлург" (Донецк) 16 (2)
"Закарпатье" 5 (1)
"Ворскла" 6 (0)
"Черноморец" (Одесса) 6 (0)
"Оболонь" 13 (1)
"Кримтеплица" 8 (3)

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:29, 07.01.2013.
Ўқилди: 4450 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.