Англиянинг "Вест Ҳем" клуби яримҳимоячиси Жо Коул "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Робин Ван Перси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Месси ва Роналду ҳисобга олинмаса, эҳтимол Ван Перси дунёнинг энг кучли ўйинчиси бўлар эди. "Арсенал"да у кўпроқ қанотда ҳаракат қиларди. Кўп ҳолларда яккаланиб қолар эди. "МЮ"да эса ҳаммаси бошқача. Унинг ўйинларидан завқланасан", - дейди Коул.