Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Ўзбекистонда агент бўлиш осонми?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонда футболнинг ичидаги одам бўлмасангиз ёки футбол ичида авторитетга эга ҳамкорингиз бўлмаса футбол агенти бўлиш жуда қийин. Қўшимчасига баъзан орқангида кучлироқ "танка" бўлиши керак бўлади.

Энг қийини Ўзбекистонда футболчилар агентлар билан ишлашни хоҳлашмайди. Сабаби: "Ўзбекистонни ичида менга агент нимага керак? Ўзбек клублари ўзим ҳам гаплашиб оламан" деб ўйлашади. Четга чиқишда эса "қайси агент таклиф олиб келса ўша билан ишлаб кетвураман" дейишади. Шунақа ўйлашнинг футболчи учунўзига кўп зарар тарафлари бор. Бу ҳақда кейин ёзаман.

Хуллас, энг қийини футболчилар билан контакт бўлса, кейингиси клублар билан.

Аксар клубларда агентлар учун эшик ёпиқ. Тўғриям-да қайси футбол клуби клубни эмас, футболчини ҳимоя қиладиган шахс билан ишлашни хоҳлайди.

Кейингиси аксар жойда сунъий тўсиқлар. Сунъий тўсиқлар одатда нимага пайдо қилинади? Албатта моддий манфаатга эга бўлиш учун. Ҳамма жойда "доля" бериб бориш керак бўлади.

Энг асосийлардан Ўзбекистонда агентлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмагани бўлади. Агентлик регламентининг ўзи йўқ эди (ҳозир эшитишимга қараганда бу иш йўлга қўйиляпти).

Регламент бўлганда тақдирда ҳам адашиб бирор зўр футболчи билан шартнома тузган бўлсангиз, албатта, сиздан у футболчини олиб қўймоқчи бўлган норасмий агент чиқади. Футболчи билан шартнома бўлишига қарамасдан ўша футболчига ёки ота-онасига рад қилиб бўлмайдиган пул бериб, ўзига оғдириб олади ёки очиқчасига олиб қўяди. Бу вазиятда орқасида ҳалиги норасмий агентдан кучи кам бўлган "танкаси" борларгина у бу нарса қила олиши мумкин.

Хуллас¸ кўчадан келиб агент бўлишни деярли иложи йўқ деса ҳам бўлади.

Равшан Салимов.

Манба: https://t.me/Salimov_football
Киритилди: 10:25, 14.11.2023.
Ўқилди: 1821 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик