Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос "Олтин тўп" маросими ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.
"Реал" учун жуда ҳам мухум кун бўлиб қолади. Жамоамиздан беш нафар футболчи рамзий терма жамоадан ўрин олди. Ла Лигада жуда ҳам кучли ўйинчилар тўп суради. Биз Криштианунинг иккинчи "Олтин тўп"ни қўлга киритишини истаган эдик. Аммо бу ҳодиса юз бермади, Шундай бўлсада, Роналдунинг дунёнинг энг кучли ўйинчиси дея оламан",- дейди Рамос.