Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган “Реал”даги ҳамкасби Арда Гюлер ҳақида илиқ фикрларни билдирди. Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси туркиялик футболчини "Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Месут Ўзил билан солиштирди.
"Гюлер ўз услубида Ўзилга жуда ўхшайди, буни ҳатто Месут ҳам тан олди. Ўйлайманки, Арданинг келажаги порлоқ”, - деди Гюндоган AA Spor нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Гюлер ёзда Карло Анчелотти жамоасига 20 миллион еврога тушган эди. Шу билан бирга, 18 ёшли ярим ҳимоячи жароҳати туфайли ҳалигача “қироллик клуби” сафида дебют ўтказмаган. Яқинда туркиялик яна бир жароҳат олди ва бу футболчини тахминан бир ойга ўйиндан четда қолдиради.